16 март санасидан Ўзбекистонда барча ОТМ талабалари коронавирус сабаб 2 ҳафтага таътилга чиқарилди.
Ўша санадан бошлаб Тошкентни 30 мингга яқин талаба ўзларининг яшаш уйларига кетган. Ҳозирда талабаларни жўнатиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, қуйидаги манзилларда ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилган:
- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ТДТУ (ТТЖ), ЎзДЖТУ, ТТА (ТТЖ ва ўқув биноси), ТИҚХММИ (ТТЖ), ТДПУ (ТТЖ).