Жаримани ўз вақтида тўлаганларга чегирма белгиланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, эндиликда жарима белгилангандан сўнг 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизин тўлаганлар қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Ушбу енгиллик акс этган модда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда акс эттирилди.
Шунингдек, соддалаштириш тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди.
• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.