Самарқандда шифокорлар нима учун қасам ичгани маълум қилинди

Самарқандда шифокорлар нима учун қасам ичгани маълум қилинди
Самарқанд вилоятида шифокорлар томонидан ўтказилган қасам қабул қилиш маросимидан сўнг, Самарқанд вилояти ҳокимлик мазкур ҳолатни тўхтатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Daryo.

Маълум бўлишича, шифокорларнинг қасамёд матни тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ёзилган.

«Мазкур таклиф видеоселектор мажлисида 9 ноябрь куни берилган эди. Раҳбарият бизга шифокорлар сўз бериши кераклиги ҳақида топшириқ берди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими конференс-залда мажлис йиғиб, тиббиёт ходимларига ўзлари ва жамият олдида ўз устида ишлашни, эски тизимдан воз кечиб, халқ манфаати учун хизмат қилиши ҳақида сўз беришни айтади. Ҳеч ким қасам ичишни талаб қилмаган. Баъзи шифокорлар ушбу тадбирни оммавий қилиб юборишди. Биз дарҳол буни тўхтатдик», – дейди нашр билан суҳбатда исмини ошкор этишни истамаган суҳбатдош.

«Уларга ҳар бир шифокор ўзи ва халқ олдида, нопок ишларга қўл урмасдан ишлаши ҳақида сўз бериши кераклиги айтилган. Матнни тиббиёт бирлашмалари ходимлари ва бош шифокорлар ўйлаб, ўзи ёзган. Ҳокимликнинг бунга авоқаси йўқ», — дейилади хабарда.

Қасамёд маросими Каттақўрғон ва Жомбой туманларида 150 нафар ҳамшира ва 150 нафар шифокорлар, ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида амалга оширилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мухаммадбобир 4 январ 2020 17:59
    Уят. Самарқандда уруш бошландими? Гиппократ қасамини бўзган Хокимни қасамини бўзмайдими?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда шифокорлар нима учун қасам ичгани маълум қилинди