UzAuto Motors компанияси ҳайдовчиларга коронавирусдан сақланиш учун ўз тавсияларини берди.
Автомашина ичи вирус юқиши эҳтимоли кам жой бўлсада, лекин такси ҳайдовчилари кўплаб инсонлар билан мулоқот қилганлиги боис, уларда вирус юқиш эҳтимоли юқорироқ экани компания томонидан айтилди ва уларга вирусдан сақланиш учун маслаҳат берилди.
Биринчи навбатда ҳайдовчилар қоғоз пул билан муомала қилишдан сақланиш кераклиги, иккинчидан ҳайдовчи ушлаши мумкин бўлган қисмларни артиб қўйиши ва автомашина ичини шамоллаттириб туриши кераклиги тавсия этилди.