Бугун, 19 март санасида коронавирус бўйича махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДСҚ хабар қилди.
Унда бугундан, яъни 19 март санасидан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб массаж салонлари, дискотекалар, дискобарлар ва болалар ўйин заллари фаолияти тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг ижроси ДСҚ, ИИО ва Миллий гвардия томонидан қатъий назорат қилинади.