Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ёзги таътил, стипендия ва карантин вақти ҳақида гапирди. Бу ҳақда Бегимқулов ОАВга интервью берди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, мамлакатда ўқиш коронавируснинг тарқалиш эҳтимоли камайганда бошланади. Ушбу масала Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мутасаддилар билан ҳал этилади.
Бегимқулов карантин вақтидаги дам олиш сабаб ёзги таътил давомийлиги қисқариши мумкинлигини таъкидлади. Вазир ўринбосари талабалар карантин вақтида ҳам стипендия олишини, лекин барча пуллар пластик карталарга тушишини айтди.