Эртага, 24 март санасидан бошлаб Тошкент вилоятида айрим бозорлар ёпилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун вилоят ҳокими иштирокида комиссия ишчи йиғилиши бўлиб ўтган. Унда эртадан вилоятдаги барча озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга ихтисослашмаган бозорлар ёпилиши ҳақида қарор қабул қилинган.