Хабарингиз бор Ўзбекистонда коронавирус билан касаланган илк бемор 15 мартда аниқланган эди. Кун.уз'нинг Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълумотига таяниб хабар беришича, аёл уйида ташкиллаштирган зиёфатда 13 нафар фуқарога касалликни юқтирган.
Алматовнинг айтишича, аёл Ўзбекистонга Париждан келгач, зиёфат ташкиллаштирган ва унга 35 кишини таклиф қилган. "35 нафар фуқародан 13 тасида касаллик аниқланган", - деди у.
"У уйга келиши билан оила аъзоларига юқтирган. Ишхонада у 80 ходим (аёл раҳбарлик қиладиган шифохонада - таҳр.) ва 42 бемор билан алоқада бўлган. Бу занжир давом этмоқда. Клиникада ишлайдиганлар оила аъзолари, танишлари ва бошқа одамлар билан учрашади. Шундай қилиб касаллик геометрик ўсиш шаклида тарқалиши мумкин", - деди Алматов.