Соғликни Сақлаш вазирлиги эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институти ва клиникасида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар сурати эълон қилинди.
Хабар.узнинг хабар беришича шифокорлар шу йилнинг 16 март санасидан бери уйига кетишмаяпти. Институтда бугунги кунда 70 нафар шифокор жонбозлик кўрсатишмоқда.
Улар аҳолидан ваҳима қилмасликни, уйда қолиш ва гигиенага риоя этишни сўрамоқда.