Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлар орасида вилоятликлар ҳам борлигини маълум қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, пойтахтда Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида тошкентликлардан ташқари Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар ҳам бор.
Шунингдек, 2 нафар бемор Фарғонада даволанмоқда. Уларнинг бирида Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач коронавирус аниқлнган.
Юртимиздаги ҳамма беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.