Туркияда бўлиб қайтган фуқарода коронавирус аниқланган. У шу йилнинг 12 мартида Наманганга қайтган ва олинган ташҳис натижаси 24 март санасида эълон қилинган ва унда вирус аниқланган.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган фуқаро тадбиркорлик учун Туркияга борган. Фуқаро 12 март куни Истанбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олингани маълум бўлди.
Ҳозирда у билан алоқада бўлган 11 фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган ва у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар фуқаро махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 65 нафарни ташкил этмоқда. 25 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш тўхтатилди.