Бугун, 27 март санасида “шубхали манба” хисобланган asia-times.org сайтида Ўзбекистонда 19 ёшли қиз ўзини коронавирус сабаб ўлдиргани билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатилди.
Телеграмдаги расмий Koronavirus Info каналининг маълум қилишича, коронавирус карантини туфайли ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шу қаторда канал аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўладиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтган.