Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича бугун вафот этган эркак шиофокр бўлиб ишлаган.
Вазирлик шифокор ўзини уйида яширинча даволашга уринган. 39 ёшли эркак ваирусни Францияда бўлиб қайтган илк бемордан юқтириб олган.
"Бугун 39 ёшли 1 нафар эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди. Вафот этган бу бемор Франциядан юртимизга биринчи касалликни олиб келган бемор билан мулоқотда бўлган. У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган.
У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.
Шу ўринда барчани ташвишга соладиган бир жиҳат бор: бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган. Наҳотки, киши ўз соғлиғи ва яқинлари хавфсизлиги учун шунчалик совуққон, бефарқ, худбин бўлса. Ахир бу ўз ота-онасига, фарзандлари, неваралари, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари, халқи, умуман Ватанига хиёнат эмасми? Нега ҳалигача одамларимиз бу касаллик қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини англаб етмаяптилар?!" - дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик фуқаролардан Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ишларни тўғри англаб, шифокорлар тавсиясига қулоқ тутишни сўраб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 28 мартнинг айни пайтига қадар мамлакатимизда коронавирус иинфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.