Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак эҳтиром билан кузатилди, дейилади хабарда. Маълум бўлишича, энди уларнинг ўрнига бошқа шифокорлар келади ва улар вирусга қарши курашади.
Вазирлик томонидан эълон қилинган суратда шифокорларни шахсан Соғлиқни сақлаш вазирирининг ўзи гуллар билан кузатиб қўяётганини кўриш мумкин.