Тошкентликар ИИББга 523 млн сўмлик қоидабузарлик акс этган фото ва видео материал юборди

Тошкентликар ИИББга 523 млн сўмлик қоидабузарлик акс этган фото ва видео материал юборди
ИИББ пойтахт аҳолиси юборган йўл ҳаракати қоидабузарликлари акс этган фото ва видеоларга асосан ҳайдовчилардан 523 миллион сўм жарима ундирди.

Жарималарнинг асосий қисми қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланганлик учун — 325,5 миллион сўм, светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш — 101,6 миллион сўм, тақиқланган жойда тўхташ — 45,9 миллион сўм, авария ҳолатини келтириб чиқариш — 12 миллион сўм, пиёдаларга йўл бермаслик — 5,4 миллион сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, @iibb_bot Telegram-боти жорий йилнинг апрель ойида йўлга қўйилганди.

Унда авторизациядан ўтиш телефон рақамни киритиш, ўзбек ёки рус тилини, яшаш жойи ва ҳодиса жойини танлаш лозим.

Шундан сўнг ИИББ фаолиятига қарашли миграция хизмати ва фуқароликни расмийлаштириш, профилактика инспекторлари ва бошқа хизматлар бўйича хабарга аудио, видео ёки суратни бириктириб мурожаат юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлидан Йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича видеоёзувлар тақдим этган шахсга пул мукофоти бериш тартиби жорий этилади.

Мукофот пули энг кам иш ҳақининг беш фоизини ташкил қилади ва у қоидабузарнинг жаримасидан ундирилади. Видеоёзув тақдим этган шахс ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентликар ИИББга 523 млн сўмлик қоидабузарлик акс этган фото ва видео материал юборди