Ҳозирда Ўзбекистонда вирус билан касалланганлар сони 145 нафарни ташкил этмоқда. ССВ матбуот котибининг хабар қилишича коронавирусдан вафот этган иккинчи марҳумнинг 14 ёшли жияни ушбу вирусни юқтириб олган.
Ҳозирда у Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир даражада.
Шунингдек, бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.