Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳудудлар кесимида айти берилди.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков бугун бўлиб ўтган онлайн брифингда ушбу масалага тўхталиб ўтди.
Унинг айтишича, 30 март кунги ҳолатга кўра Тошкент шаҳрида 87 та, Фарғона вилоятида 25 та, Наманган вилоятида 10 та, Андижон ва Бухоро вилоятларида 8 тадан, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан бемор коронавирус касаллиги билан даволанмоқда. Шунингдек, вирусология ИТИ даги 52 нафар ва ЭМваЮКИТИ да даволанаётган 36 нафар беморлар республиканинг қарийиб барча ҳудудларидан келган фуқаролардир.