22 ноябрь куни Адлия вазирлиги барча вазирлик, идора ва ташкилотларга (жами 120 та) муҳокамага қўйилаётган лойиҳаларни давлат тилида зарурият туғилганда эса бошқа тилларда порталга жойлаштиришни сўраб хат юборди. Бу ҳақда Xushnudbek.uz хабар қилмоқда.
Сўнгги пайтларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси асосан рус тилида муҳокамага қўйилмоқда. Бу эса аҳолининг норозиликларига сабаб бўляпти. Айнан шу эътирозларни инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги барча ташкилотларга ҳужжат лойиҳаларини ўзбек тилида муҳокамага қўйишни сўраб хат юборди. Қуйида хат нусхаси ҳавола этилади.