Бугун бўлиб ўтган онлайн брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистон тарихида бўлиб ўтган карантин тадбирлари хусусида гапирди.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда шу пайтгача бир маротаба карантин тадбири бўлган.
"1966 йилда собиқ иттифоқ даврида Қорақалпоғистон Республикасида вабо касаллиги тарқалганлиги учун карантин ўрнатилган. Ўзбекистонлик тиббиёт соҳасидаги катта катта олимлар саъй ҳаракати билан вабо касаллигининг республика бўйича кенг тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган" - деди Отабеков.