Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров пойтахтда картошкага талаб 50 фоизга ошиб кетган.
Бунга сўнгги кунларда кўтарилган ваҳима сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ҳоким ўринбосарининг маълум қилишича, илгари тошкентликлар кунига 100 тонна картошка истеъмол қилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 150 тоннага чиққан. Шунингдек, ушбу ваҳима бошланган пайтда бир кунда уч кунлик кортошка истеъмол қилинаётгани айтилди.
Лекин шунга қарамай картошка етказиб бериш билан боғлиқ муаммо бўлмаяпти, - дейди Шокиров.
У шунингдек, тошкентликлар бир кунда 50 тонна гўшт маҳсулотларини истеъмол қилаётганини айтди. Улардан 30 тоннаси мол гўшти ҳисобланади.
"Одамларимиз бирор маҳсулотни сотиб олиш учун навбатда турганлар қаторини кўриб ўша маҳсулотни режалаштирганларидан кўра кўпроқ сотиб олмоқда" - деди Ҳотамбек Шокиров.