Ўзбекистонда яна бир коронавирусга чалинган бемор тузалди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 14 март санасида Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтга келган фуқарода 16 март куни коронавирус аниқланган. Ўша бемор шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан тузалган. У реабилитацияга кузатилди. Тузалган бемор шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирган.
Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 тага етди.