Депутат Акмал Умирзоқов: прописка Тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур

Депутат Акмал Умирзоқов: прописка Тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламаслигини айтган, дея хабар қилмоқда Turon24.

Депутатнинг фикрига кўра, давлат фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишига "қонунда белгиланган тартибда чеклашлар киритиши мумкин".

"Бунинг асосий сабаби, – деб ёзади депутат, – Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 1966 йил 16 декабрдаги 2200 А (21)-сонли резолюцияси билан қабул қилинган ва 1976 йил 23 мартда кучга кирган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактга 1995 йил 28 сентябрда қўшилганидир. Ушбу пактнинг 12-моддасига мувофиқ:

1. Бирор-бир давлат ҳудудида қонуний равишда турган ҳар бир киши ушбу ҳудуд доирасида эркин кўчиб юриш ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.

2. Ҳар бир киши ҳар қандай мамлакатни, жумладан, ўз мамлакатини тарк этиш ҳуқуқига эга.

3. Юқорида қайд этилган ҳуқуқлар ҳеч қандай чеклаш объекти бўлиши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ва ушбу Пактда эътироф этилган бошқа ҳуқуқларга мос келадиган чеклашлар бундан мустасно".

Акмал Умирзоқов Тошкент пропискасининг "зарур"лигини урбанизация ёки шаҳарлашиш жараёни, шунингдек, жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш эҳтиёжи билан тушунтиришга ҳаракат қилган.

"Урбанизация жараёни жадал кечган, ривожланаётган давлатлар тажрибасидан ҳам маълумки, агар давлат яшаш шарт-шароитлари қолган худудларга нисбатан бир оз яхши бўлган йирик шаҳарларда рўйхатдан ўтиш бўйича самарали қатъий назорат ўрнатмаса, турли сабабларга кўра криминоген вазият салбий томонга ўзгаради. Ҳаттоки, ўзига хос "Дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари" рейтинги мавжуд. Ушбу рейтингда биз учун бориб кўриш орзу бўлган Франция пойтахти Париж ҳам бор", деб ёзади Умирзоқов.

Бироқ депутат Тошкент пропискаси туфайли пойтахтда жиноятчилик қай даражага етгани ҳақида ҳеч қандай факт келтирмаган. Депутат ушбу изоҳини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг "Telegram" каналидаги Тошкент пропискаси ҳақидаги фикрларига билвосита жавоб тариқасида ёзган.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинадиган вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари рўйхати ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Охирги марта Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси киритилиши билан ушбу рўйхатдаги ташкилотлар сони 72 тага етган.

2018 йил бошида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасига биноан, Ўзбекистонда паспорт, хусусан, прописка тизимини соддалаштириш эълон қилинган эди. Бекор қилиш учун белгиланган 1 апрель муддати ўтиб кетган бўлса-да, аксар чекловлар сақлаб қолинган.

Президент фармони билан бу нарса бекор қилинганига қарамай, ундан кўра юридик кучга эга қонун ҳужжатлари бор ва унда прописка масаласи ҳамон эски тартибда қолмоқда. Масалан, президентнинг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон фармонининг 10-бандида "Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинсин", дейилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 80-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-2-моддасига ўзгартиришлар ҳали киритилмаган. Расмий жиҳатдан тақиқ ҳам, масъулият ҳам сақланиб қолмоқда, чунки қонунлар президент фармонларига нисбатан юқори юридик кучга эга.

Лекин 2018 йил 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишганди.

Қонун лойиҳаси фуқароларнинг иш танлаш, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Депутатлар уни қабул қилишганди.

Прописка институтининг тарихи

Прописка институти собиқ Совет Иттифоқида 1932 йилда аҳолининг ички миграциясини назорат қилиш ва деҳқонларни ерга боғлаб қўйиш мақсадида киритилган. Аввалига фуқаролик рўйхати функциясини Ички ишлар халқ комиссарлиги (НКВД) бажарган. 1940-йилларга келиб, рўйхатга олиш СССР ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий давлат органларига ўтган.

Давлат регистрация органлари паспортга фуқаронинг яшаш жойи ҳақидаги қайдномани киритган. Ўз навбатида бу қайднома яшаш, ишлаш, тиббий ёрдам ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун асос бўлган. Фуқаролар бу қайдномани "прописка" деб атаган. Ушбу ном аҳолини рўйхатга олиш механизмига "ёпишиб", расмий муомалага ҳам кириб кетган.

СССР конституцион назорат қўмитаси 1990 йилда прописка амалиётини инсон ҳуқуқларини чекловчи амалиёт ва амалдаги Конституцияга зид деб топган.

Аксарият собиқ Иттифоқ давлатларида прописка (хусусан Россияда 1993 йилда, Беларусда 2007 йилдан ва Қозоғистонда 2011 йилдан бекор қилинган, унинг ўрнига рўйхатга олиш тизими (регистрация) қўлланилмоқда. Бошқа ривожланган ёки ривожланаётган давлатларда "прописка" тизими (Туркманистон, Шимолий Корея каби давлатлардан ташқари) деярли қўлланилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. босс 17 апрел 2019 23:25
    Хамма жойига бориб яашасин .Куп гапирмаларин. Картошка.Пиеоз.Гушни Хам Пулига сотиб овоти Тошкент ахалсига Рахмат Диларин Шунчали уйга Кргизганига Тузни Еэп Тузуга Тупурмаларин .Кани Влойати бойлари Узни жойни Ривожлатирмидми .
  2. Бек 9 декабр 2018 03:05
    Урток Депутат узингизда прописка борда, шунинг учун бемалол гапирасиз!!!!Корни тукни корни оч билан нима иши бор?
  3. Анвар 5 декабр 2018 21:29
    Тошкентни бир ой газдан, сувдан, электр токидан узиб, гушт, картошка-пиёзниям вилоятни узига бериб куйчи - кураман кейинам гапирармикансан?
    Тошкентни улиги вилоятни качонгача елкасида?
    Шунт инкор кила оладиган борми?
  4. Ойбек 5 декабр 2018 01:10
    Депутат кўрсатган асосий қонунимиз ва ратификаця қилинган халқаро шартларни мазмунини чаққанларида фуқаро ўз юртидаги чекловни, қонуний табақаланишни кўра олган бўларди. Прописка эса бор йўғи уч давлатда бор экан. Бунақа вакуум учун сарфанаётган хукумат маблағини хам хисобга олинса, минуслар кўплиги хаммани хайратда қолдиради... Бюрократияни қоғозбозлиги, коррупця ва хк...
  5. Комил 4 декабр 2018 23:10
    Нотугри фикр. Агар жиноят пропискага боглик эмас. Жиноят киладиган одам пропискаси булса хам булмаса хам жиноят килаверади. Тошкент шахрида пропискаси булганлар нима пора олмайдими. Коррупция йуколмас экан жиноятчилик купаяверади. Прописка билан бирга коррупцияни хам йукотиш керак. Шунда жиноятчилик камаяди
  6. Маъруфжон 4 декабр 2018 23:02
    Мана яна бир фикрлаш доираси тор бир депутатимиз хамма богдан келса бу тогдан келур
  7. Содиқ 4 декабр 2018 18:13
    Жаноб депутатлар! йил хам якунлаб қолди. Хар бир депутат йил давомида қилган таклифларини, қанчаси қоуний кучга кирганлиги, қанчаси эътиборсиз қолганлиги ва хоказо йиллик фаолияти тўғрисида сайловчиларига хисобот тариқасида учрашув ташкил қилишса бўларди. Бир қарашда эл юрт дардида юрганга ўхшасада амалда, тескарилигидан хамма лол.
  8. Хайдарова Нодирахон 4 декабр 2018 17:42
    Мен Тошкент вилояти Бекобод туманида тугилиб,усганман
    Наманган вилоятига турмушга чикканман,2014 йили турмушим бузилиб,Тошкент вилоятига кайтиб келдим. Ота онам оламдан утиб кетганликлари учун,шу пайтгача пропискага тура олмаямман
    Уйни хам укамни номига олишга мажбур булдим. Намангандаги уйимиз сотилганлиги учун у Ердан автоматик тарзда пропискадан учирилганмиз
    Качонгача аросатда яшиймиз,билмийман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутат Акмал Умирзоқов: прописка Тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур