Чеклов пайтида бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошлари, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш мумкинми?

Чеклов пайтида бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошлари, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш мумкинми?
Айни пайтда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда. Унда матбуот котиби ҳудуддан ҳудудга ўтишдаги чекловлар ҳақида гапирди.

Ғиёсов "Агар бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошларининг, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш зарур бўлса, қандай йўл тутиш керак?" мазмунидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

"Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз" - деди матбуот котиби.

У шунингдек, оғир беморни бошқа вилоятга олиб бориб қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

"Агар Сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатдан ўша вилоятда рўйҳатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.

Касални уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди"- дея қўшимча қилди Ғиёсов.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Чеклов пайтида бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошлари, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш мумкинми?