“Меҳр-шафқат ва саломатлик” Жамоат Фонди раҳбари Асрол Мирзааҳмедов фондга 1 апрелгача қанча маблағ келиб тушганини маълум қилди.
Раҳбарнинг ҳисобот беришича, бугунгача фондга 30 миллиард сўмга яқин пул келиб тушган. Жумладан, йирик тадбиркорлик субъектлари Корзинка.уз, Coca-Cola, Anglesey Food, Artel, Akfa корхоналар фондга катта миқдордаги пўл маблағларини ўтказишган.
Шунингдек, 2161 нафар фуқароларимиз томонидан фондга 3 миллиард сўмлик маблағ келиб тушган.