Бугун, 1 апрель санасида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Брифингда Отабектовга кўплаб саволлар келиб тушди. Хусусан, саволлар қаторида Республикада бошланган карантин қачон тугатилиши борасида ҳам сўралди.
"Карантин охириги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади" - деб жавоб берди Нурмат Отабеков.
Шунингдек, брифингда коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни кўриш учун қариндошлари шифохонага бориши мумкин эмаслиги ҳамда карантин даврида ниқобни хар 3 соатда алмаштириш зарурлиги таъкидланди.