Хабарингиз бор коронавирусдан Ўзбекистонда яна 4 нафар бемор соғайди. Кун.уз мухбирлари касалликдан тузалган фуқародан коронавирусни қандай юқтириб олгани хусусида сўради.
33 ёшли тошкентлик аёл А.Н. Туркияда юрган пайтидаёқ ҳарорати кўтарилиб, беҳол юрганини таъкидлади.
Қайтиб келганимиздан кейин аэропортда текширишди. Аммо ҳароратим баланд бўлмагани учун уйга жавоб беришди. Уйда бир кун бўлганимдан кейин мазам бўлмади, шифокорларга мурожаат қилдим. Тест натижаларида коронавирус чиқди ва вирусология шифохонасига олиб келишди, - деди фуқаро.
Аёл шифохонада шифокорларнинг саъй ҳаракати билан тузалиб кетганини алоҳида таъкидлаб,уларга миннатдорчилик билдирди.