Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Вирусология илмий текшириш институтида жорий йил 1 апрел санасида шифокорларни туғилган куни билан табриклади.
Кеча институтда фаолият олиб бораётган бўлим бошлиғи, шифокор Малика Низомхўжаева ва бўлим катта ҳамшираси Дилдора Имомхўжаеваларнинг туғилган кунлари нишонланган. Уларни вазирнинг шахсан ўзи табриклади.
Беморлар тузалиб кетган бир пайтда бўлган эътибор туфайли касбимдан жуда ғурурландим. Илоҳим ҳамма беморларимиз ҳам соғайиб, уйларига қайтишсин, – дейди шифокор Малика Низомхўжаева.