Бугун, 2 апрел куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтакзилди. Унда Боситхонова хайрия тадбирлари ҳақида гапирди.
Вазир ўринбосари кексаларни шундай кунларда асрашимиз кераклигини таъкидлади. Шунингдек, хайрия тадбирларида айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётганини айтиб, бу норозиликларга сабаб бўлаётганини билдирди.
Айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам 200 га яқин норозилик мурожаатлари бўлди- деди Боситхонова.
Элмира Боситхонова брифингда Тошкентда ташкил этилган хайрия марказига ҳам тўхталиб ўтди. "Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган марказга ҳомийлар томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макарон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланди.
Бугун Тошкент шаҳрининг 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади, - деди вазир ўринбосари.