Бугун, 2 апрел куни Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга ҳавонинг таъсири ҳақида сўз юритилди.
Хусусан, вирус иссиқ ҳавода йўқолиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берилди.
Бу саволга фақатгина яқин ойлар ичида жавоб топиш мумкин. Агар вирусда мавсумий хусусият мавжуд бўлса, коронавирус билан зарарланишнинг янги тўлқини куз келиши билан бошланишини тахмин қилиш керак. Ҳали лицензияланмаган янги тадқиқот натижаларига кўра, зарарланишлар 95 % ҳолатда -2 дан 10 °C даража ҳаво ҳароратида кузатилган. Бу вируснинг совуқ иқлимда фаоллашишини кўрсатади, - деди Отабеков.