Маълум бўлишича, уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.
Вазирлик ахборотида касалликка чалиниб тузалганлар ҳақида қисқа маълумот берилди. Коронавирус инфекцияси хасталигидан тузалган фуқароларимизнинг 1 нафари жорий йил 13 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса шу йил 18 март куни Москва – Тошкент йўналишидаги рейс билан мамлакатимизга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлишган.
Юртимизда ушбу касаллкидан тузалганлар сони 25 нафарга етди.