ИИВ Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди (ВИДЕО)

ИИВ Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди (ВИДЕО)
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

«Равшан Йўлдошев 1961 йилнинг 2 апрелида Хоразм вилоятида таваллуд топган. У ёшлигидан меҳнатсеварлиги ва билимга чанқоқлиги билан бошқа тенгдошларидан ажралиб турган. У болалигидан ички ишлар тизимида ишлашни орзу қилган. Шу сабаб 1985 йилда Тошкент давлат университетини тамомлагач, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси терговчиси сифатида ишлай бошлаган. 1997 йилда ушбу бошқарманинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган. У 2002 йилда шахсий илтимосига кўра ички ишлар идораларидан қуролли кучлар захирасига бўшатилган. Фаолияти давомида 12 марта рағбатлантириш олган. У 30 март куни юрак хуружидан вафот этди. Марҳумнинг шогирдлари бугунги кунда давлат бошқарувининг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда.

Яратгандан марҳумнинг охирати обод бўлишини ва яқинларига сабр ато этишини тилаймиз», — дейилади Тергов департаменти томонидан тайёрланган видеороликда.

Аввалроқ хонанда Лола Йўлдошева отасини таваллуд айёми билан табриклаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Tarona records” компаниясига асос солган Равшан Йўлдошев 2020 йил 30 март санасида 59 ёшида вафот этди. Мавжуд маълумотларга кўра у юрак хуружи сабаб оламдан кўз юмган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдул 3 апрел 2020 22:16
    Аллох уз рахматига олган булсин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ИИВ Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди (ВИДЕО)