Бу ҳақда Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
Унинг айтишича, фуқаро аҳволи ёонлашган бўлганига қарамай шифокорларга хабар бермаган.
"Аҳволи ёмонлашгач, кеча Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Аҳволи ўта оғирлиги боис, уни сунъий нафас олдириш аппаратига улашга тўғри келган", — деди Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.
Шунингдек, Отабеков кўплаб фуқаролар аҳволнинг жиддий эканини ҳали ҳам тўлиқ англаб етмаганини, карантин қоидалари бузилаётганини айтди.
Отабеков ҳеч кимнинг шифокорлар тавсияларини инкор қилишга ва бошқалар саломатлагини хатарга қўйишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.