Ижтиомоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида қад кўтарган байроқ олдида номақбул гаплар айтган қиз видеоси тарқалди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Видеода қиз “Она, биз Тошкентга келдик, Тимати концерт бериб турган эди-ку, келгунимизча кетиб қолибди” дея бақиради. Шундан сўнг қиз ўша майдонга ўрнатилган байроқни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. “Она манави байроқни қаранг узунлигини, устига ўтирса бўлади, она”, дея гапиради. Ушбу сўзлардан сўнг унинг дўстлари ҳам жўр бўлиб кулади.
Шундан сўнг унинг бу хатти-ҳаракатлари интернет фойдаланувчилари орасида ёмон муносабат билан кутиб олинади. Ҳаттоки хонанда Толибжон Исроилов ҳам унинг бу ҳаракатларини қоралаб видеомурожаат қилади.
Қиз ижтимоий тармоқлардаги муносабатларни кўргандан сўнг барчадан кечирим сўраш учун видеомурожаат қилади.
“Мен бу видеода байроқни гапириб нотўғри иш қилдим. Мен ҳам Ўзбекистонда туғилганман, ўзбек халқини қизиман. Бу шунчаги пародия эди, байроқни ҳақорат қилмоқчи эмас эдим. Мен хато гапириб қўйдим”, – дейди видео “қаҳрамони”.
Хулоса эса ўзингиздан... Қуйида видеолавҳани тақдим этамиз.