Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда коронавирусга чалинганлар қайси ҳудуддан экани ва касалликни юқтириб олганлар қаерларда бўлгани ҳақида билиш имконияти яратилди.
Бунинг учун вазирлик ва UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида яратилган coronavirus.uz сайтига кириш талаб этилади.
"Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!", - дейилади вазирлик ахборотида.