Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида баҳор фаслида қор ёғди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 1 апрел санасида туманда бир куннинг ўзида тўрт фасл кузатилган.
1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёғган бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво, яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев.