Давлат хизматлари агентлиги автомабилларга рухсатнома бериш бўйича аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу аризалар кўп тушаётганлиги билан боғлиқ.
Агентликнинг хабар беришича, 4 апрель 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди. Ходимлар куну-тун ишлаётганига қарамай, аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирда мутахассислар томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Шуларни сифатли кўриб чиқиш учун агентлик бугун, 4 апрел соат 18:00 дан бошлаб аризалар қабул қилишни тўхтатади ва 6 апрель соат 18:00 дан аризалар яна қабул қилинади.
Шунингдек, агентлик аризаси рад этилганлардан аризани қайта юбормасликни сўраган. Бу жараённи секинлаштиришга сабаб бўлаётгани қўшимча қилинган.