Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинганлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Маълум бўлишича, вирусни юқтирган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган. Шунингдек, касалланганларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.
Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:
0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар;
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.
102 нафар хорижда юқтириб олганлар, улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган.
Бугунги кунда вирусга чалинганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятида даволанмоқда.