Бугун, 5 апрел куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков тармоқларда тарқалаётган миш-мишлар ҳамда башоратчиларнинг гапига ишонмасликни маслаҳат берди.
Хусусан, Отабековга "вирус билан боғлиқ ҳолат ноябр ойида яна таранглашиши мумкинми ёки йўқ" мазмунида савол берилди.
“Эпидемиологик вазиятнинг таранглашуви ва давом этиш муддати тўғрисида жтимоий тармоқларда тарқалаётган фикрлар ва "Касаллик ҳақида башоратчилар аввалдан аниқ айтиб, ёзиб кетган экан" каби гапларнинг барчасига ИШОНАВЕРМАНГ.
Бутун инсоният коронавирусга қарши курашга бел боғлаган, халқимизда шундай гап бор "кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди", демак, ижобий мазмундаги башоратларга умид қилиб қоламиз” – дейди Отабеков.