Оҳангарон тумани ИИБ ходими (баъзи бир сабабларга кўра исми-шарифини очиқланмаган) қидирувда бўлган шахсни қўйиб юбориш ва унга судда ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига фуқародан 11 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олишга эришади. Мазкур ишни ҳал қила олмагач эса 400 000 сўм пулни фуқарога қайтараётган вақтида ИИБ биносида жиноят устида қўлга олинади. Бу ҳақда "Олтин воҳа" (https://t.me/oltin_voha) телеграм канали хабар қилмоқда.
Ҳозирда жиноят юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилган телеграм канал тарқатган хабарда.