Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Андижондаги фуқародан 46 кишига коронавирус тарқагани ҳақида гапирди.
Унинг маълум қилишича, 27 март куни касаллик аниқланган фуқародан дастлаб отаси ва онасига вирус юққан. Сўнгра отаси яна 36 ҳамкасбига коронавирусни ўтказган. Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган.
Бир кишидан 46 нафар одамга коронавирус тарқаган.
Вазир ушбу бемор касаллик аломатлари сезилса ҳам шифокорларга айтмаганини афсус билан таъкидлади.