Ўзбекистон Соғлиқни сақлйш вазири Алишер Шодмонов Туркиядан қайтган эр-хотинда вирус аниқлангани ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, Туркиядан қайтган эр-хотинда шамоллаш белгилари аниқланган. Лекин улар тиббиёт ходимларини чалғитиб, чет элдан келганини айтмаган.
"Кейинчалик тест ўтказилиб коронавирус аниқлангандан кейин улар касални яширганларини йиғлаб тан олишди. Натижада бутун оила касалга чалинган", - деди вазир.
Шунингдек, вазир тошкентлик Туркияга бориб қайтган бошқа эр-хотин ҳам оиласининг 8 нафар аъзосига касалликни юқтирганини айтиб, улар ҳозир даволанаётганини маълум қилди.