Бугун бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда қайси дорилардан фойдаланилаётгани ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда, - деди Отабеков.
Шунингдек, даволаш жараёнида ЖССТнинг тавсиялари, жаҳон тажрибаси, юртимизда самарасини берган усуллар ва ҳар бир соҳа мутахассиларининг фикрига таяниб иш кўрилаётгани таъкидланди.
Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлиги эса, самарани кўрсатиб турибди, - дея қўшимча қилди инспекция бошлиғи.
Аввалроқ Отабеков ХЛОРАХИН препаратининг организмни вирусдан тозалашда самараси яққол намоён бўлаётгани ҳақида айтган эди.