Тошкент вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг гапларига берган раддиясини ўчириб юборди.
Хабар ҳокимиятнинг телеграм каналидан ўчирилди.
Аввалроқ вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вазирнинг вилоятда коронавирусга чалинган шахс 52 фуқарога вирусни юқтиргани ҳақидаги гапига раддия берган эди. Бироз вақт ўтгач раддия телеграм каналдан ўчирилди.