Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарининг илтимосномасига кўра Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайди.
2018 йилнинг 4 декабридан эътиборан мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қўшилди.