7 апрел ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги улар ҳақида батафсил маълумот берди.
Дастлаб, 6 апрелда Қорақалпоғистонда эркак ва унинг онасида вирус аниқланган, шундан сўнг улар билан мулоқотда бўлганлар карантинга олиниб, улардан ҳам таҳлиллар олинган.
Унга кўра,
‒ эркак кишининг аёли ва уларнинг икки қизида;
‒ эркак киши билан онасига тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира ва унинг қизида;
‒ эркак киши билан бирга ишлайдиган эркак кишида;
‒ Фавқулодта вазиятлар вазирлигида хизмат сафари билан Тошкент шаҳридан келган 3 нафар эркак кишида вирус аниқланган.
Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада.
Эпидемиологик текшириш ишлари давом этмоқда.