Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг «Шанхай СИП» жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди.
Маълум бўлишича, футболчи тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва юз ҳимоя ниқобларини тиббий муассасаларга юбормоқда.
Гуманитар ёрдам Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида яқин кунларда Ўзбекистонга етиб келади.