O'zLiDeP коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди

O'zLiDeP коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Азиз юртдошлар!

Шу кунларда нафақат биз, балки бутун жаҳон мураккаб синовни бошидан кечирмоқда.

Бу хасталикдан эсон-омон қутилиш учун, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, сабр-бардошли, интизомли бўлиш шарт.

Президентимизнинг учинчи маротаба видеоселектор орқали халқимизга қилган мурожаатини юрт эртаси ҳақида қайғуриш, ҳар бир инсон, айниқса ҳар бир ўғил-қиз учун ғамхўрлик эканлигини ҳар биримиз чуқур ва теран ҳис этайлик. Ушбу даъватга ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонат, юксак тафаккур, қатъий интизом ва улкан масъулият билан жавоб берайлик.

Партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркор, фермер ва ишбилармонларни бундай синовли кунларда ҳеч қандай саросима ёки ташвишга тушишга ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидламоқчимиз.

Давлатимиз раҳбарининг ҳеч бир тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, деган ваъдаси бизга юксак ишонч бағишлайди. Шуни унутмаслик керакки, давлатимиз ҳеч бир фуқарони, тадбиркорни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмайди.

Деҳқончилик юмушлари қизғин паллага кирган бугунги ғанимат кунларда фермер ва томорқачиларимизга руҳни тетик тутиб, тушкунликка тушмасдан, айниқса, керакли тиббий қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини изчил давом эттириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатларимиз тадбиркорлар, фермерларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда берилган имтиёзлар, имкониятларни тўлиқ тушунтириш, тарғибот олиб боришга яқиндан кўмакчи бўлади.

Азиз юртдошларимиз, қадрли сайловчиларимизни карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, заруратсиз кўчага чиқмасдан уйда ўтириб, оиласи ва яқинларининг саломатлиги ҳақида қайғуришга чақирамиз. Иш жойида бўлишга мажбур ватандошларимиздан ҳам қатъий интизомни сақлаган ҳолда, гигиена ва санитария меъёрларига амал қилиш талаб этилади.

Сиздан имкон қадар карантин даврида уйдан чиқмасдан яқинларимиз ёнида бўлишингизни сўраймиз. Давлат раҳбари томонидан имзоланган фармонлар, қарорлар, аниқ белгиланаётган чора-тадбирларга амал қилган ҳолда, коронавирусни ортиқча талафотларсиз енгиб ўтиш ҳар биримизга боғлиқ эканлигини асло унутманг.

Эл саломатлиги йўлида қилинаётган ҳар бир ишни қадрига етайлик. Уйда қолиб, бошимизга тушган синовли кунлардан эсон-омон ўтишни, ўз ҳаловатидан кечиб меҳнат қилаётган ҳукуматимиз ва шифокорларга мадад бўлайлик.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдул 8 апрел 2020 09:39
    Рахмат.
  2. Алишер Ибрагимов 8 апрел 2020 09:14
    Одамларни уйида озиқ овкат тугап пуларихам тугаган нима қилишни билмаяаптилар шунихам этиборга олишгизни сурап қоламан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O'zLiDeP коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди