Нурмат Отабеков Тошкент шаҳар ҳокимиятида коронавирус аниқланмаганини маълум қилди. У бу ҳақда навбатдаги брифингда айтди.
"Тошкент шаҳар ҳокимиятида коронавирус аниқланди деган хабар тарқалди. Ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент ҳокимиятида коронавирус йўқ", - деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача 534 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. 30 бемор тузалди 3 нафари вафот этди.