Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида хабар тарқалган. Вазирлик ушбу хабар ёлғон эканини маълум қилган.
"Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради", - дейилади расмий ахборотда.