Yandex.Music жамоасининг бир қисми бўлишингиздан олдинги ҳаётингизни тасвирлаб беринг.
Мен Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшардим, Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиалида ўқидим. Университетни тамомлагандан сўнг, бир неча йиллар давомида мутахассислигим бўйича ишладим, аммо мен учун бу унчалик қизиқмаслигини англадим ва касбимни ўзгартиришга қарор қилдим.
Ҳали университетгача, компютерлар технологиялари академик литсейида мен дастурлаш билан шуғулланардим ва дастурлаш бўйича турли хил жамоавий мусобақаларда қатнашар эдим, шунинг учун ўз тажрибаларимни иш билан бирлаштирган ҳолда, алгоритмик масалаларни ечишни ҳамда дастурлаш бўйича тажрибамни оширишга қарор қилдим.
Yandex жамоасига қандай тушиб қолганлигингизни бизга айтиб беринг, барчаси сиз кутганингиздагидек бўлдими? Чунки бу деярли жиддий қарор, кўчиб ўтишдан бошлаб, янги маданият, янги менталитет, янги талаблар билан танишишгача.
Неча йилдан буён "Yandex" дастурлаш бўйича мусобақалар ўтказмоқда. Ва мен, албатта, бу ҳақида билар эдим. 2016 йилда сайтда рўйхатдан ўтдим ва сўровномада, "Yandex" да амалиёт ўташ истаги бор йўқлигини кўрсатиб ўтиш мумкин эди. Нима деб ўйлайсиз, менинг жавобим қандай эди? (жилмаяди).
Маълум бир вақт ўтгач ёзги амалиёт ўташ учун йўлланиш бошланганлиги тўғрисида хат келди. Мен сўров юбордим ва бир нечта онлайн суҳбатлардан ижобий ўтдим. Мени Метрикс жамоасига қабул қилишди (қидирув натижаларини баҳоловчи Yandex Қидирув хизматининг бир қисми). Компания менинг Москвага кўчиб ўтишимни ташкиллаштирди. Турар жой билан таъминлади. Шундай қилиб мен "Yandex" нинг қувноқ ва дўстона таркибига қўшилдим. Тажрибали, амбитсияли одамлар билан ишлашдан хурсанд эдим. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, "Yandex" да ишлаш шартлари жуда қулай. Масалан, баъзида уйда ўтириб ишлашингиз ва ўзингизнинг иш режангизни ўзингиз танлашингиз мумкин. Муҳими, ишингизнинг натижаси. Менинг Метриксадаги амалиётим муваффақиятли якунланди ва мени Yandex.Music’га олишди. Шундай қилиб мен мусиқа хизмати дастурчиси бўлдим.
Yandex.Music хизмати ҳақидаги маълумотлар билан бўлишинг, у нима эканлиги ҳақида айтиб беринг.
"Yandex.Music" бу Россиядаги машҳур мусиқа хизмати. Ҳозирда дунё бўйлаб 20 миллиондан ортиқ тингловчиларимиз бор. Ва мен хизмат Ўзбекистонга етиб келганидан хурсандман. Россиядаги каби, она ерда, Yandex.Music ватандошларим орасида машҳур бўлиши ва севилишини истардим. Айнан йўлга қўйишда, биз интерфейсни ўзбек тилига ўгирдик, ва мен ўйлайманки, бу жуда ажойиб. Ўзбекистонда интернет тарифлари қиммат, мусиқани эса излаш қийин. Бизнинг маълумотлар омборимизда жуда кўп мусиқа жамланган, улар ҳаётнинг барча кунларига ва ҳар хил кайфиятларга мос келувчи плейлистларга жойлаштирилган, барчаси яхши сифатда. Бундан ташқари, мусиқаларни мобил телефонга юклаб, кейинчалик эса уларни интернетсиз тинглаш мумкин.
Сизнинг нуқтаи назарингиздан - Сизнинг дастурлаш фаолиятингиз натижасида, хизмат ишлашида қандай муҳим ўзгаришлар юз берди? / Нима учун бу ўзгаришларни муҳим деб биласиз?
Yandex.Music хизмати устида жуда катта жамоа ишлайди, ва барча муҳим ўзгаришлар - барча жамоа аъзоларининг фаолияти натижасидир. Мен бази бир плейлистлар янгиланишини автоматлаштириш, Yandex.Music таҳририятига ёрдам берувчи дастур, хизматнинг бош саҳифасидаги ўзгаришлар, хонандалар кабинети устида ишлаганман, таҳририят учун ўзгаришлар, қисқа муддатли лойиҳалар, масалан "Мусиқа"да Янги йил кабилар билан шуғулланаман.
Режаларингиз билан бўлишинг, ҳозирда нима устида ишламоқдасиз? Фойдаланувчилар яқин келажакда кутиш мумкин бўлган хизматдаги янгилик нимадан иборат?
Сўнги пайтларда биз Ўзбекистонда хизматни йўлга қўйиш бўйича кўп ишладик: интерфейсни ўзбек тилига мослаштирдик ва таржима қилдик, мусиқа каталогини Ўзбекистондаги машхур хонандалар билан тўлдирдик, ўзбек мусиқалари билан ҳар хил мавзуда плейлистлар йиғдик. Мисол учун, ҳозирда мусиқа тинглашда, маҳсус тежамли режим устида иш олиб бормоқдамиз.
Катта технологик гигант лойиҳалари устида ишлашни фақатгина орзу қиладиганларга, нима маслаҳат берасиз?
Сизнинг лайфҳакларингиз.
Умуман олганда, катта технология компанияларида суҳбат одатда турли хил алгоритмик маслаларга ечим топиш, танланган дастурлаш тилининг асосларини билиш ва дастурий таъминот архитектураси ҳақида ечим таклиф қилиш сўралади. Мен "Yandex" га амалиётчи сифатида келганим сабаб, унчалик қийин бўлмади, сабаби асосан алгоритмлар ҳақида сўрашган эди, мен эса уни тушинардим.
Ҳозирда алгоритмик масалаларни яхши еча олиш имкониятини берувчи жуда кўп сайтлар мавжуд, шунинг учун барчаси фақатгина хоҳишга боғлиқ. Масалаларни ечишда тажриба ошириш учун мен: http://codeforces.com, https://www.hackerrank.com, http://acm.timus.ru сайтларини маслаҳат берардим.